Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ИСЛОМ ҲАМКОРЛИК ТАШКИЛОТИНИНГ САММИТИ

ИСЛОМ ҲАМКОРЛИК ТАШКИЛОТИНИНГ САММИТИ

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида 10 11 сентябрь куни Ислом ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) илм – фан ва технологиялар бўйича саммити бўлиб ўтди.

Саммит доирасида илм – фан, технологиялар, инновация ва модернизация соҳасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш кўзда тутилган. Саммитда 80 га яқин ИҲТга аъзо давлатлар, кузатувчи мамлакатлар, шунингдек, халқаро ва минтақавий ташкилотларнинг делегациялари иштирок этди.

Саммит “Ислом оламида илм – фан, технология, инновация ва модернизация” шиори остида ўтказилди. Саммитда  «ЭКСПО-2017» халқаро кўргазмасининг ёпилиш маросими ҳам бўлиб ўтди.

Саммитнинг биринчи кунида ИҲТга аъзо давлатларда илм – фан ва техника соҳаларига инвестициялар киритилишини орттириш лозимлиги назарда тутилган Остона декларацияси қабул қилинди.

Шунингдек, саммит иштирокчилари Мьянмадаги Аракан мусулмонларига нисбатан қилинган зўравонликлар, ўлкадаги инқирозни ҳам муҳокама қилдилар. Йиғилиш сўнгида иштирокчилар Мьянма ҳукуматига халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқларига амал қилган ҳолда, бўлаётган воқеа – ҳодисаларга чек қўйиш лозимлиги назарда тутилган ундов қилдилар.