Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Ислоҳотларнинг амалдаги ижроси

Ислоҳотларнинг амалдаги ижроси

Бугун – 2019 йилнинг 8 октябрь куни Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматов вилоят масжидларида олиб борилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари, ислоҳотларнинг амалдаги ижроси билан танишиш мақсадида Пискент туманидаги «Саид ота», Бўка туманидаги «Эштой бобо», «Ровот», «Саидали эшон», «Мулла Абдурозиқ», «Чимилдиқ ота» ҳамда «Турсун она» жоме масжидларига ташриф буюрдилар.
Ташриф мобайнида диний соҳа ходимларининг фаолияти ўрганилиб, мавжуд камчиликлар ва муаммолар юзасидан тушунтиришлар, маънавий муҳитни соғломлаштириш бўйича амалга оширилиб келинаётган ишларни янада ривожлантириш бўйича тавсиялар берилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan