Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ИШОРА ТИЛИДА ҚУРЪОН ДАРСЛАРИ

ИШОРА ТИЛИДА ҚУРЪОН ДАРСЛАРИ

Туркиянинг Газиантепида эшитиш қобилиятига эга бўлмаган аёллар Муфтийлик томонидан ташкил этилган курсларда ишора тилида Қуръони Каримни ўрганмоқдалар. Ушбу курслар мактабларда ёз таътили бошланиши билан очилди. Дастлаб Муфтийлик томонидан ваколат берилган 12 нафар ўқитувчи Ҳалқ таълими марказида ишора тили дарсларини олди. Ишора тилини ўрганган ўқитувчилар, 20 дан 45 ёшгача бўлган эшитиш қобилияти бўлмаган аёлларга Қуръони Каримнинг арабча ҳарфларини ўргата бошлади, ушбу курсларда, шунингдек, Қуръоннинг маънолар таржимаси ҳам ўргатиб борилмоқда.

Ўқитувчилардан бири Кияфет Атеш бундай дейди: “Эшитиш қобилияти йўқ инсонлар билимларни эгаллашда биз сингари жуда кўплаб имкониятга эга эмаслар. Бунда уларнинг олдида кўплаб қийинчиликлар мавжуд. Шунинг учун ҳам уларга бундай имконият яратилганлигидан жуда ҳам бахтиёрлар. Қуръони Каримни ўрганаётганларидан бениҳоя қувончдалар. Курсларда Қуръони Каримнинг ҳам арабчасини, ҳам маъноларини ўргатишга ҳаракат қилаяпмиз. Ўқувчиларимиз Ислом дини ибодатларини гўзал тарзда амалга оширишни ўрганиш учун ушбу курсларга қатнашмоқда. Биз ҳам уларга динимизни чиройли тарзда тушунтиришга уринаяпмиз. Олдимизда Туркия бўйича эшитиш қобилияти бўлмаганлар ўртасида билим беллашуви турибди. Ўқувчиларимиз ҳозирда ана шу мусобақага тайёргарлик кўрмоқда, бундан улар жуда ҳаяжондалар”.