Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ИШИД XII АСРГА ОИД МАСЖИДНИ ПОРТЛАТДИ

ИШИД XII АСРГА ОИД МАСЖИДНИ ПОРТЛАТДИ

ИШИД жангарилари навбатдаги тарихий жиноятни содир этишди. Ироқнинг Мосулидаги XII асрга оид Ан – Нури масжиди ва унинг минораси Ал – Хадбани портлатишди. Бу ҳақда ишидчиларни шаҳардан чиқариб юбораётган ироқлик ҳарбийлар хабар берди.

“Масжид Ироқ армияси қўшинлари шаҳар ичкарисигача кириб бориб, жангариларни сиқиштира бошлаганда портлатилди”, – дея маълумот беради Ироқ армияси полковниги Абдуламир Рашид Яралла.

Масжид Мосулнинг эски шаҳар қисмида жойлашган, маълумки, у ерда охирги вақтларда жанглар давом этмоқда. 2014 йилнинг июлида ИШИД бошчиси Абу Бакр ал – Бағдодий ушбу масжидда нутқ сўзлаб, ўзини ҳалифа деб эълон қилган эди.