Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ИШИД нима сабабдан Рамазонда теракт содир этади

ИШИД нима сабабдан Рамазонда теракт содир этади

Лондон кўпригидаги теракт 7 кишининг ҳаётдан кўз юмишига сабаб бўлди.

“Ислом давлати” деб аталмиш террористик гуруҳ томонидан мусулмонлар учун муқаддас саналган Рамазон ойида терактлар содир этилиши, уларнинг ислом ҳақида ҳеч қандай тасаввурга эга эмасликларини кўрсатади.

Машҳур диншунос, Лондон Қироллик коллежи лектори Марат Штерин Лондон марказида юз берган терактга ва илгарироқ пайдо бўлган ИШИДнинг ўз тарафдорларига Рамазон ойида бутун дунё бўйлаб терактлар содир этишга чақирувига изоҳ берар экан, шундай фикрни билдиради.

“Бу Рамазонни экстремистик нуқтаи назардан тушунишдир ва бу, табиийки, мутлақо кўпчилик мусулмонларнинг бу борадаги фикрларига умуман тўғри келмайди. Бу Рамазон мобайнида мусулмонлар исломга содиқликларини, ўз эътиқодларининг софлигини тасдиқлашади деган фикр билан боғлиқ. Аниқки, ҳозир диққат – маълум сабабларга кўра исломга қаратилган, лекин биз биламизки, бошқа динларда ҳам экстремистлар мавжуд, улар ҳам динни фақат ўз нуқтаи назарларидан тушунадилар ва кўп ҳолларда зўравонликни оқлайдилар”, – дея таъкидлайди у .

 

Тошкент вилояти вакиллиги ахборот хизмати