Сўнгра уни битказибичига Ўз (мулкидаги) руҳидан киритдиСизлар учун қулоқ, кўз ва юракларни пайдо қилди. (Бу неъматлар учун) шукрни эса, кам қилурсиз.

Бош саҳифа / Хабарлар / ИШИД нима сабабдан болаларни оммавий қирғин қилмоқда

ИШИД нима сабабдан болаларни оммавий қирғин қилмоқда

ЮНИСЕФнинг маълум қилишича, ИШИД жангарилари Мосулни тарк этишни хоҳлаётган оилаларнинг фарзандларини ўлдирмоқда.

ЮНИСЕФнинг Ироқдаги вакили Питер Хокинснинг сўзларига кўра, террорчилар болаларни урушни олиб бориш воситасига айлантиришди Уларнинг мақсади – шу йўл билан шаҳарни тарк этишни режалаштираётган инсонларни қўрқитишдир.

БМТ болалар жамғармасининг маълумотларига кўра, 2014 йилда ИШИД ҳужум бошлагандан бери Ироқда мингдан ортиқ болалар ҳалок бўлди ва тахминан яна шунчаси яраланди.