Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ИШИД асирасига Нобел мукофоти берилди

ИШИД асирасига Нобел мукофоти берилди

Нобел мукофоти қўмитаси ИШИД жангариларининг собиқ асираси бўлган Надя Мурадга “Жинсий зўрлашни уруш ва қуролли тўқнашувларда қурол сифатида фойдаланилишига чек қўйишда” кўрсатган уринишлари учун мукофот билан тақдирлашга қарор қилди.

Асли Ироқлик Надя Мурад жинсий асираликдан қутилганидан кейин ўзининг бошидан кечирганлари ҳақида гапириб берди ва муаммога эътибор жалб қилди. 2016 йилда 23 ёшида у БМТнинг ихтиёрий элчиси этиб эълон қилинганди.

Илгарироқ тиббиёт, физика ва кимё бўйича Нобел мукофоти совриндорлари эълон қилинган эди. 8 октябрь куни иқтисод бўйича Нобел мукофоти соҳиби эълон қилинади.