Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / Иш юришмаса…
Blind old male beggar seeking alms at church portal silhouettes

Иш юришмаса…

Кўзи ожиз бир одам ҳар куни катта бир иморатнинг зинасида бош кийимини оёқлари орасига тескари тарзда қўйиб ўтирар, ёнида “Менинг кўзим ожиз, илтимос, ёрдам қилинглар…” – деб, ёзилган тахта турарди.
Эълонлар тайёрлайдиган бир киши унинг ёнидан ўтаётиб, унинг ерга қўйиб олган бош кийимини кичиклигини кўриб, каттароғига алмаштириб берди ва ундан сўрамасдан лавҳдаги ёзувни ўзгартириб яна ўрнига қўйиб қўйди.
Кўзи ожиз одам ўрнидан тураётганда пуллар одатдагидан анчагина кўпайганини сезди ва нимадир ўзгарган бўлиши керак – деб, ўйлади. Эҳтимол бу ўзгариш – бояги ўткинчи кишининг тахтага ёзиб кетган нарсаси сабаблидир – деб, тахмин қилди. Йўловчиларнинг биридан сўради: “Азизим, айтолмайсизми, тахтада нима деб, ёзилган экан?”. Йўловчи тахтадаги ёзувни ўқиб берди:
Азизлар, баҳор фасли келди. Аммо, биродарингиз унинг гўзалликларини кўришдан ожиздир….
Натижалар кутилгандек бўлмаётган экан, демак воситаларни ўзгартир. Ҳар бир ишда ўз услубингга эга бўл.

Бўстонлиқ тумани “Хўжахонтўра” жоме масжиди имом-хатиби Ш.Алибоев.