Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Инсонни лол қолдирувчи сув устида барпо этилган масжидлар

Инсонни лол қолдирувчи сув устида барпо этилган масжидлар

Дунёнинг турли бурчакларида турфа хил меъморчилик услубларида қурилган масжидлар мавжуд. Баъзи мамлакатларда худди тўлқинларда чайқалиб тургандек кўринадиган сув устига қурилган ёки тарафлари сув билан ўралган масжидлар ҳам бор.

Аллоҳ таолонинг ана шундай уйларидан бири Бруней пойтахтидаги султон Умар Али Сайфиддин масжидидир. Мажмуа 1958 йилда очилган бўлиб, Брунейнинг энг асосий ёдгорликларидан бири саналади.

1993 йилда очилган Марокашдаги шоҳ Хасан II номидаги йирик масжид ҳам денгиз устида барпо этилган. Асосий намозхонанинг бир қисми ойнадан қурилган бўлиб, ибодат қилувчилар шундоққина денгиз манзарасининг устида намозларини адо этишлари мумкин.

Малайзиядаги Кота Кинабалу масжиди дизайн жиҳатидан Мадинадаги Набавий масжидидан бир қанча элементларни олган бўлиб, у 2000 йилда фойдаланишга топширилган. Бир вақтнинг ўзида 12000 нафар намозхонларни сиғдириш имконига эга бўлган масжид, сунъий кўл узра қад ростлаган.

Саудия Арабистонидаги Ар-Роҳман масжиди Жиддадаги энг машҳур жойлардан бири ҳисоблади. Ибодат уйи деярли ҳамма тарафидан Қизил денгиз билан ўралган бўлиб, сув сатҳи кўтарилганда масжид худди тўлқинларда сузаётгандай кўринишга эга бўлади.