Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ИНСОНИЯТ УЧУН ЯНГИ ХАВФ

ИНСОНИЯТ УЧУН ЯНГИ ХАВФ

Мутахассислар инсоният учун хавф солаётган янги глобал муаммони айтишди. Ҳозирги кунда бутун дунёдаги 100 миллиондан ортиқ кишилар ўткир овқат етишмаслигига дуч келмоқда ва улар очликдан ўлиш хавфи остида яшамоқда. Ачинарлиси, бундай кишиларнинг сони кун сайин ортиб бормоқда. Бу ҳақда БМТ Озиқ – овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг фавқулодда вазиятлар бўлими директори Доминик Биргон хабар берди. БМТнинг маълумотига кўра, очарчиликнинг ўсишига Яман, Сомали, Жанубий Судан ва Нигерияда бир неча йилдан бери кузатилиб келинаётган қурғоқчилик туфайли юзага келган гуманитар инқирознинг чуқурлашуви сабаб бўлмоқда. Мисол учун, Жанубий Суданнинг икки округида очарчилик расман эълон қилинган. Лекин энг оғир ҳолат ҳозир Яманда. БМТ Озиқ – овқат ташкилотининг баёнотига кўра, Яманнинг 17 миллион аҳолиси очликдан ўлим хавфи остида ва бу кўрсаткич ҳар 9 ойда 20 % ортиб бораётгани кузатилмоқда.

Бунга ўхшаш ҳолатларни Ер куррасининг бошқа қисмларида – Осиё, Жанубий Америка, Африка ва Узоқ Шарқда ҳам кузатиш мумкин. Барча мамлакатларда дон маҳсулотларининг ҳосилдорлиги пасайиб кетмоқда. АҚШ ва Канадада бу йилига 38 % кўрсатмоқда.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, юзага келаётган қуролли тўқнашувлар ва урушлар ҳам очарчиликни келтириб чиқарувчи асосий омиллардан биридир.