Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / Инсон қилган амалидан сўралади

Инсон қилган амалидан сўралади

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

«Бошқалар эса, гуноҳларини эътироф қилдилар: улар яхши ва ёмон амалларни аралаштириб қилганлардир. Шоядки, Аллоҳ уларнинг тавбасини қабул қилса. Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир» (Тавба сураси,102-оят)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Албатта, банда гуноҳини эътироф қилса , сўнгра тавба қилса Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилади».

«Қанчадан-қанча гуноҳга чуқур ўрнашганлар гуноҳларини ва ёмон ҳолатларини эътироф қилганлари учун уларни Аллоҳнинг мағфирати топди…» (Имом Шаҳид Рамазон Бутий)

Демоқчиманки, банда қилган ишларидан уч жойда сўралади.

1. Дунё ҳаётида. Вазъий қонунлар ва халойиқ олдида сўралади. Баъзан қонунни яхши билгани учун, баъзан сўзга уста бўлгани учун, баъзан андишасиз бўлгани учун жазодан қутулиб қолади.

2. Виждони олдида сўроқ қилинади. Агар нафси ақлидан устун келса, виждони жиғилдонига ем бўлади. Биринчисида озроқ қийналиб азоб чекади. Иккинчисида ўрганиб, кўникиб кетади.

3. Яратган Холиқ Қодири мутлақ бўлган зотнинг олдида ҳисоб қилинади. Ҳа, у куни на мансаб на мартаба, на билағонлик, на зўрлик, на бойлик фойда беради. Аллоҳга бандасининг ўзи эмас, балки унинг аъзолари бийрон- бийрон сўзлайди.

Банда гуноҳини эътироф қилишдан ўзга иложи қолмайди. Аммо тавба, истиғфор айтишга имкон бўлмайди.

Яҳёхон Бобохонов

[carousel-horizontal-posts-content-slider]