Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Индонезияда аёллар учун никоҳ ёши ўзгарди

Индонезияда аёллар учун никоҳ ёши ўзгарди

Индонезияда қизларнинг 19 ёшга тўлмасдан туриб никоҳланишини тақиқловчи қонун кучга кирди. Шу пайтга қадар Индонезияда аёллар учун никоҳ ёши 16, эркаклар учун эса 19 ёш эди. 1974 йилда қабул қилинган никоҳ тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритиш мусулмон давлатининг парламенти томонидан маъқулланди.

Аёлларни ривожлантириш ва болаларни муҳофаза қилиш ишлари бўйича вазир Йохана Йембизе парламентга ушбу қонунга киритилган ўзгартириш учун миннатдорчилик билдирди.

ЮНИСЕФнинг маълумотларига кўра, 2017 йилда 14 % индонезиялик қизлар 18 ёшга тўлмасдан никоҳланган.