Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Ҳиндистон илк бора Ислом ҳамкорлик ташкилотининг йиғилишида иштирок этади

Ҳиндистон илк бора Ислом ҳамкорлик ташкилотининг йиғилишида иштирок этади

Ҳиндистон илк бора Ислом ҳамкорлик ташкилоти(ИҲТ)нинг йиғилишида иштирок этмоқда. Ислом ҳамкорлик ташкилотининг йиғилишида чиқиш қиладиган Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири асосий эътиборни терроризм муаммоси ва террор ташкилотларига қарши курашга қаратади. Йиғилиш 1 март куни бўлиб ўтади.

Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакилининг сўзларига кўра, ИҲТ йиғилишида иштирок этишга таклиф этилиш “Ҳиндистон ва мамлакатда истиқомат қилаётган 185 миллион мусулмоннинг мусулмон оламининг ривожланишига қўшган ҳиссасини эътироф этилганлигидан даракдир”.