Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ИМОМЛАР СИЛГА ҚАРШИ КУРАШАДИ

ИМОМЛАР СИЛГА ҚАРШИ КУРАШАДИ

Қирғизистон масжидларида саломатлик масалалари бўйича маърузалар қилинади. Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги дин хизматчиларини силга қарши курашишга жалб этмоқчи. Хабар берилишича, ҳозирда республика минтақаларида имомлар, масжид ходимлари ва вилоят қозилик вакилларини махсус ўқитиш ишлари олиб борилмоқда, у тугагач масжидларда исломда саломатлик масалалари ва хусусан, сил тўғрисида маърузалар ўқила бошланади. 

“Силни енгамиз” республика дастури раиси Дилшод Хаитовнинг таъкидлашича, дин Қирғиз жамиятида катта ўрин тутади, шу сабабли у охирги вақтларда республикада ривожланиб бораётган эпидемияга қарши курашишда ёрдам бериши мумкин. “Дин ҳар қандай давлатнинг ажралмас бўлагига айланди ва у ижтимоий, иқтисодий ривожланишга катта таъсир кўрсатади. Шунинг учун, дин хизматчиларининг обрў – эътибори ортиб бораётганини ҳисобга олган ҳолда, бундан республикада силга қарши курашиш учун фойдаланишга қарор қилдик”, – дейди у.