Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ИМОМЛАР САБАБ ОИЛАЛАРДАГИ АЖРИМЛАРНИНГ ОЛДИ ОЛИНДИ

ИМОМЛАР САБАБ ОИЛАЛАРДАГИ АЖРИМЛАРНИНГ ОЛДИ ОЛИНДИ

Чеченистон Дин ишлари вакилларининг сай – ҳаракатлари сабаб охирги пайтларда 240 та ажрим арафасидаги оилалар сақланиб қолинди. Бу ҳақда Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров ўзининг Instagramдаги саҳифасида маълумот беради.

Куни кеча Қодиров Чеченистон Республикаси муфтийи Салах Межиев ва давлат маслаҳатчиси Адам Шахидовлар билан учрашиб, оилавий муносабатларни уйғунлаштириш ва оилавий низоларни тартибга солиш масалаларини муҳокама қилди.

Муфтийнинг таъкидлашича, аксар ҳолларда оилаларни тушунтириш ишлари олиб борилганлиги сабаб сақлаб қолишга эришилмоқда. Улар эр, хотинларнинг вазифалари, ҳақлари ва ҳар иккила тарафда фарзанд тарбияси борасида, оилани сақлаб қолишда қандай масъулият ётганлигини тушунтирмоқдалар.

“Ўтган камгина вақт ичида дин хизматчилари, шунингдек Чеченистон Республикаси раҳбарияти ва маъмурияти, маҳаллий ҳокимият органлари 1970 нафар ажрим арафасидаги оилалар билан учрашдилар. Машаққатли меҳнат натижасида 240 та оилаларни қайта бирлаштиришга эришилди”, – деб ёзади Қодиров.

У таассуф билан 59 та ҳолатда эр, хотинлар “ахлоқий, диний ва маънавий жиҳатдан оиланинг мавжуд бўлиш” чегараларидан четга чиққанлиги ҳақида хабар беради.

Шу муносабат билан Чеченистон раҳбари оила ришталарини узишга шошмасликка чақирди: “Бунга доим улгурасиз! Орқага қайтиш жараёни эса жуда мураккаб!”

У имомлар аҳолига никоҳ қуриш масъулияти, фарзанд тарбияси, оилани сақлаб қолишдаги мажбуриятлар ҳақида доимий тушунтириш ишларини олиб боришлари лозимлигини қўшиб қўйди.