Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ИМОМЛАР АЛКОГОЛ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ СОТИЛИШИГА ҚАРШИ

ИМОМЛАР АЛКОГОЛ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ СОТИЛИШИГА ҚАРШИ

Қирғизистонда алкогол маҳсулотлари сотилишига қарши курашишга мусулмон дин хизматчилари бел боғлашди, дея ёзади Turmush. Хабар берилишича, Баткен вилояти Қадамжой тумани Марказ ва Майдан қишлоқларида имомлар спиртли ичимликлар эркин сотиладиган дўконларни бирма – бир айланиб чиқишди. Дин хизматчилари фақатгина тушунтириш, ташвиқот ишларини олиб боришга ваколатли бўлишларига қарамасдан, бу ҳам сезиларли натижалар кўрсатди. Бир неча дўконлар бундан кейин алкогол маҳсулотларини сотмасликларини билдиришди. Имомларнинг бундай ташаббус билан чиқишларининг асосий сабаби, республикадаги аксар жиноятлар ва оилавий ажримлар айнан спиртли ичимликлар таъсири остида содир бўлаётганлигидир. Эришилган натижалар имомларни руҳлантирди ва улар келажакда бу акцияни давом   эттириш ниятидалар.