Сўнгра уни битказибичига Ўз (мулкидаги) руҳидан киритдиСизлар учун қулоқ, кўз ва юракларни пайдо қилди. (Бу неъматлар учун) шукрни эса, кам қилурсиз.

Бош саҳифа / Руҳий тарбия / Имом Раббоний мактуботлари – 7

Имом Раббоний мактуботлари – 7

67 – мактуб

 

Хўтон1  хонига муҳтожларга ёрдам кўрсатиш баёнида йўлланди.

Аллоҳ таоло барчаларимизни пайғамбарлар саййидига эргашишда собит қадам қилсин. (У зотга ва у зотнинг оила аъзоларига саловотлар ва саломлар бўлсин). Аллоҳ таоло жаноби пайғамбаримизга зоҳиримиз ва  ботинимизда ҳам эргашишда мустаҳкам қилсин ва “омин” деган бандага раҳм қилсин.

Сизларни безовта қилишга мени икки муҳим иш мажбур қилди. Биринчиси, азият ва заҳматга сабаб бўлувчи ҳолатлардан имкон борича қийналганларни халос этсангиз. Яна ҳам тўғрироғи, бошқаларнинг сизга нисбатан муҳаббат ва ихлоси ҳосил бўлиши йўлида саъй-ҳаракат қилсангиз.

Иккинчиси эса, фазилат ва диёнат ила ажралиб турган, маърифат ва илм ила зийнатланган, олий насабли, юксак аслзода бир муҳтожни эҳтиёжини қондиришни мақсад қилсангиз.

Эй жаноб, албатта ҳақ гап гарчи аччиқлиги кучли ёки кучсизликда фарқ қилса ҳам,  аччиқ туюлаверади.  Бу аччиқликни бажонидил қабул қилиб, “яна зиёдаси борми?”,  деган киши қандай ҳам саодатлидир. Албатта, кўп ёки кам нарсага қодир бўлиш, имконият сифатидан келиб чиқади.  Шундай бой ва сахий инсонлар бор-ки, улар муҳтожларга турли-туман имкониятлар яратиб беришдан  ўзини олиб қочмайдилар. Чунки,  бундай имкониятли одам Аллоҳнинг иродаси ва қудрати олдида бечорадир. У инсон улуғвор ва  буюк сифатлар эгаси бўлган Аллоҳга бўйсунувчи ёки у гўзал сифатлар соҳиби олдида ожиз ёки эҳтимол, у жони қабз қилинадиган муддат келганини ёки бу муддат унинг учун узайтирилганини билмайди. Ушбу  ҳар бир муддат учун Аллоҳнинг  алоҳида ҳукмлари бор. Бу муддат эртага бўладими ёки бугун уни ёлғизгина Аллоҳ билур.

“Мўминнинг қалби Раҳмоннинг бармоқларидан  икки бармоғи   орасидадур. Уни қандай ҳохласа шундай айлантиради”2.

Имом Раббоний Аҳмад Сарҳиндийнинг “Мактубот” китобидан
Суннатуллоҳ Абдулбосит ва Абдуғофур Абдухолиқ таржимаси


1 Хўтон – Уйғуристон диёридаги вилоят.

2 Ушбу ҳадиси шарифни Имом Муслим бошқа лафзлар билан қуйидагича ривоят қилади. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Албатта, Одам болаларининг қалблари худди битта қалбдек Раҳмоннинг бармоқларидан икки бармоғи орасидадир. У зот уларни хоҳлаган тарафига ағдаради”, деганларини эшитдилар. Кейин Пайғамбар алайҳиссалом “Эй қалбларни бурувчи Аллоҳим, қалбларимизни Ўзингнинг тоатингга бургин”, деб дуо қилдилар.

Ушбу ҳадисда зикр этилган бармоқлар – ирода, куч – қувват маъносидадир.