Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Тошкент вилоятидаги имом-хатибларнинг Қуръон тиловати ва тажвид илми бўйича ўқув семинарлари бошланди

Тошкент вилоятидаги имом-хатибларнинг Қуръон тиловати ва тажвид илми бўйича ўқув семинарлари бошланди

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ташаббуси билан Тошкент вилоятидаги барча имом-хатибларнинг Қуръон тиловати ва тажвид илмини тўлиқ кўрикдан ўтказиш мақсадида вилоят вакиллиги томонидан Қуръон тиловати ва тажвид илми бўйича ҳафталик ўқув семинарлари ўз ишини бошлади.

Унга Тошкент ислом институти «Таҳфизул Қуръон» кафедраси мудири устоз Жаҳонгир домла НЕЪМАТОВ бошчиликларида институт устозлари жалб этилган.

Айни дамда ушбу ўқув семинар ҳафталиги Олмалиқ шаҳар «Рамазони шариф» жоме масжидида Ангрен, Олмалиқ ва Оҳангарон шаҳар ҳамда Оҳангарон туман имом-хатиблари иштирокида бўлиб ўтмоқда. Унда “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси устоз Зафар қори МАҲМУДОВ имом-хатибларнинг Қуръон тиловати ва тажвид илмига оид маҳоратларини кўрикдан ўтказиб, маҳоратларини юксалтирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳафталик ўқув семинарлар вилоят бўйлаб 2020 йилнинг 21 февраль кунига қадар давом этади.
Ушбу хайрли ишни ташкил этишда бизга яқиндан кўмак бўрган Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Тошкент ислом институти Раҳбариятига ҳамда вилоят ҳокимлигига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Тошкент вилоят вакили Х.Турматов

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan