Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Имом-хатиблар фаолияти сарҳисоб қилинди

Имом-хатиблар фаолияти сарҳисоб қилинди

Бугун – 2018 йилнинг 12 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари раислигида республикамизда фаолият юритаётган барча имом-хатиблар иштирокида видео-селектор бўлиб ўтди.

Унда йил бошидан ҳозирги кунга қадар амалга оширилган ишлар танқидий ва таҳлилий шаклда кўриб чиқилди, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди, камчиликлар аниқланиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, имом-хатиблар ижро интизоми бўйича эътибор қаратиши лозим бўлган жиҳатларга тўхталиб ўтилди.