Тошкент вилояти имом-хатиблари турли давлатларга хизмат сафарига бориб, намозхонлар билан учрашиб, турли мавзуларда мавъизалар қилиб келишаётганлиги ҳақида илгари ҳам хабар берган эдик.
Тошкент вилояти Тошкент тумани бош имом-хатиби Хумойиддин домла Тошболтаев Қозоғистон Республикаси Сайрам туманидаги “Айнабулоқ” жоме масжидида жума намозини адо этиб бердилар. Қўшни давлатдаги мусулмон биродарлар бундан жуда мамнун бўлишди ва ўз миннатдорчиликларини изхор этишди.




