Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Имконияти чекланганлар учун навбатдаги дарслар ўтказилди

Имконияти чекланганлар учун навбатдаги дарслар ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 августдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилоятининг туман ва шаҳарларида эшитиш ва гапириш қобилияти чекланганлар билан манзилли тарзда диний-маърифий тадбирлар мунтазам равишда ўтказилиб келинмоқда. Уларда имон-эътиқод масалалари, ақида, қирқ фарз, мусулмон одоби каби мавзуларда дарслар ташкил этилмоқда. Бу каби диний-маърифий тадбирларни ташкил этишда вилоят ҳокимлиги, имом-хатиблар ва уларнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчилари масъулият ва жонкуярлик билан ҳаракат қилишмоқда.

Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси Янгийўл ва Чирчиқ шаҳрида, шунингдек, Бўка тумани ташкил этилди.

Янгийўл шаҳар “Жомеъ” жоме масжидида 70 нафардан ортиқ имконияти чекланганлар ташриф буюрди. Уларга юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, силаи раҳим, ота-онага яхшилик қилиш каби мавзуларда маърузалар қилинди. Йиғилиш сўнгида биродарларнинг кўнглини олиш мақсадида дастурхон ёзилиб, ош улашилди. Шунингдек, яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайити билан қутлаб, саховатпеша ҳомийлар томонидан тақдим этилган совғалар топширилди.

Чирчиқ шаҳри ва Бўка туманида ҳам айни мавзуларда машғулотлар олиб борилди.