Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Илк олтин медаль соҳибаси бўлган кикбоксчи муслима тарихга кирадиган бўлди

Илк олтин медаль соҳибаси бўлган кикбоксчи муслима тарихга кирадиган бўлди

Саудиялик аёллар мутахассислик соҳаларида тобора янги жабҳаларни кашф этишмоқда ва муваффақиятларни қўлга киритишмоқда. Хусусан, саудиялик аёл спортчи – аралаш жанг санъати (ММА) курашчиси Захро ал-Қураший кикбоксинг бўйича ўз мамлакатига олтин медални олиб бериб, тарихга кирди.

Муслима Иорданиянинг пойтахтида бўлиб ўтган кикбоксинг бўйича очиқ турнирда турли давлатлардан ташриф буюрган 70 кг вазнлилар ўртасида ғолибликни қўлга киритди. Финалда ҳижобдаги спортчи Захро иорданиялик рақиби Хибу Абдул-Жалил билан тўқнаш келиб, уни мағлубиятга учратди, хабар беради ArabNewsга таянган ҳолда IslamNews.

“Кикбоксингга мен тасодифан кириб қолдим. Мен шунчаки спорт билан шуғулланмоқчи эдим ва менинг вақтимга шу секция тўғри келди. Шу тариқа машғулотларга қатнаша бошладим”, – дея ҳикоя қилади Захро спортга кириб келиши ҳақида.

Жуда кўплаб инсонлар муслимани муваффақияти билан муборакбод этмоқдалар.