Маълумки, 2018 йилнинг 1 февраль куни Ўзбекистон Республикаси халқ усталари, ҳунармандлари ва мусаввирлари “Ҳунарманд” уюшмаси ташаббуси билан Тошкент шаҳридаги Ёшлар ижод саройида илк бор “Ҳикматлар олами” республика хаттотлик фестивали ўз ишини бошлади. Ушбу тадбирда Тошкент вилояти Бекобод тумани «Чаноқ» жоме масжиди имом-хатиби Ёқуб Бухарбаев ҳам ўзи яратган хаттотлик асарлари билан иштирок этиб, “Ҳунарманд” уюшмасининг совғаси ва сертификати билан тақдирланди. Шунингдек, унга “Ҳунарманд” уюшмасига аъзо бўлиш имкони берилди.
Фестивалда юз нафардан ортиқ хаттотлар ўз ижод намуналари билан иштирок этмоқдалар.
Эслатиб ўтамиз, хаттотлик фестивали жорий йилнинг 1-3 февраль кунлари ўтказилиши режалаштирилган.