Сўнгра уни битказибичига Ўз (мулкидаги) руҳидан киритдиСизлар учун қулоқ, кўз ва юракларни пайдо қилди. (Бу неъматлар учун) шукрни эса, кам қилурсиз.

Бош саҳифа / Мақолалар / Ҳикмат мўминнинг йўқотган нарсаси

Ҳикмат мўминнинг йўқотган нарсаси

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадисда: Ҳикмат мўминнинг йўқотган нарсаси, уни қаерда топса, олишга ҳақлидир”, деганлар (Ибн Можа ривояти).

Ҳикмат – илм ва ақл билан ҳаққа эришишдир.

Ҳикмат – барча фойдали илмлар, тўғри йўлга йўналтирилган ақллардир.

Ҳикмат – сўзлар ва амалларда мулоҳаза билан иш юритишдир.

Ҳикмат – ҳақни таниш ва у асосида амал қилишдир.

Ҳикмат – илмнинг нафосати, амалнинг қуроли, мақсадга етишда энг яқин воситадир.

Ҳикмат – у билан қийинчиликлар осонлашади, у билан тўсиқлар олиб ташланади.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда ҳикмат соҳибини мадҳ этди:

ومن يؤت الحكمة فقد أوتي خيرا كثيرا

«У Ўзи истаган кишиларга ҳикмат (фойдали билим) беради. Кимга ҳикмат берилган бўлса, демак, унга кўп яхшилик берилгани аниқдир (Бақара сураси, 269-оят). 

عن ابن عباس رضي الله عنه قال: «ضمني النبي  إلى صدره وقال: «اللهم علمه الحكمة»

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мени бағирларига босиб, “Эй Аллоҳ, унга илм ва ҳикматни ўргат”, дедилар.

Қуръони Каримда “ҳикмат” сўзи турли маъноларда ишлатилди.

Мавъиза маъносида келди:

حكمة بالغة فما تغني النذر

(У) етук ҳикмат (мавъиза) бўлсада, огоҳлантиришлар фойда бермади (Қамар сураси, 5-оят)

 

Пайғамбар ҳадислари маъносида зикр қилинди:

واذكرن ما يتلى في بيوتكن من آيات الله والحكمة

«Уйларингизда Аллоҳнинг оятлари ва ҳикмат (яъни, пайғамбар ҳадислари)дан иборат тиловат қилинадиган нарсаларни зикр-тиловат қилинглар» (Аҳзоб сураси, 34-оят).

Фаҳмлаш маъносида зикр қилинди:

ولقد آتينا لقمان الحكمة

Биз Луқмонга ҳикмат ато этдик (Луқмон сураси, 12-оят).

Нубувват маъносида зикр қилинди:

وآتيناه الحكمة وفصل الخطاب

Унинг ҳукмронлигини ҳам мустаҳкам қилдик ва унга ҳикмат ҳамда қатъий хитоб (ҳаққоний ҳукм чиқариш илмини) ато этдик” (Сод сураси, 20-оят).

Мулойимлик маъносида зикр қилинди:

ادع إلى سبيل ربك بالحكمة والموعظة الحسنة

(Эй, Муҳаммад,) Раббингизнинг йўли (дини)га ҳикмат ва чиройли насиҳат билан даъват қилинг! Улар билан энг гўзал услубда мунозара қилинг! (Наҳл сураси, 125-оят).

«لا حسد إلا في اثنتين: رجل آتاه الله مالا فسلطه على هلكته في الحق، وآخر آتاه الله حكمة فهو يقضي بها ويعلمها» متفق عليه،

“Ҳасад (ҳавас) икки нарсада бўлади. (биринчиси) Аллоҳ таоло бир кишига моли дунё бериб, унга эгалик килиш ҳуқуқини ҳам беради. Берилган моли дунёни ҳақ йўлига сарфлайди. (иккинчиси) Кишига Аллоҳ таоло илму-ҳикмат беради. У илму ҳикматни (ҳаққини) адо қилади ва уни (одамларга) ўргатади,” дедилар (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ мазкур хадиснинг шарҳида, “Ҳикмат билан амал қилиш” деб тафсир қилганлар. Ҳикматдан мурод эса: “Ҳар бир билимсизликнинг олдини олиш ва ҳар қандай ахлоқсизликни тўхтатишдир”.

قال رسول الله «الكلمة الحكمة ضالة المؤمن فحيث وجدها فهو أحق بها » أخرجه الترمذي وابن ماجه

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадисда: Ҳикмат мўминнинг йўқотган нарсаси, уни қаерда топса, олишга ҳақлидир”, деганлар (Термизий ва Ибн Можа ривояти).

       وعن الإمام مالك أنه بلغه أن لقمان الحكيم أوصى ابنه فقال: «يا بني جالس العلماء وزاحمهم بركبتيك؛ فإن الله يحيي القلوب بنور الحكمة كما يحيي الأرض الميتة بوابل السماء».

Луқмони ҳаким ўғлига бундай насиҳат қилган экан: “Эй ўғлим, олимлар билан ўтир, улар орасига кир, чунки Аллоҳ ерни осмон суви билан тирилтиргани каби қалбларни ҳам илм-ҳикмат нури билан тирилтиради”.

Тошкент тумани “Холмуҳаммад ота” жоме масжиди имом-хатиби
Авазхўжа Бахромов манбалар асосида тайёрлади 

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan