Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ИККИ КИШИ ИСЛОМНИ ТАНЛАДИ

ИККИ КИШИ ИСЛОМНИ ТАНЛАДИ

Ҳидоят шундай неъматки, у соҳибини султон қилади, кишига ҳузур-ҳаловат, умрига файз ва шукуҳ олиб киради. Бировнинг ҳидоятига сабабчи бўлиш эса…

Келинг, яхшиси сўзни коинот султонидан эшитайлик. Ҳадиси шарифда Набий алайҳиссалом: “Аллоҳга қасам, бир кишининг ҳидоят топишига сабабчи бўлишинг сенга қизил туялар (дунёнинг қимматбаҳо неъматлари)дан яхшидир”, деб марҳамат қилганлар (Имом Бухорий ривояти).

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар “Марказий” жоме масжидида имконияти чекланган фуқаролар билан ташкил этилган “Сиз бизга кераксиз!” шиори остида “Миссионерликдан огоҳ бўлинг!” мавзусидаги тадбир ҳар галгисидан бошқача ўтди. Сабаби…

Тадбирни “Марказий” жоме масжиди имом-хатиби Обиджон домла Мирҳамидов кириш сўзи билан очиб, Ислом дини фазилатлари ҳақида гапириб, миссионерларнинг алдовларига учмаслик, огоҳ бўлиш ҳақида маъруза қилди.

Тадбирни “Сиз бизга кераксиз” кўргазмали маърузаси билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассиси Мунира Абубакирова давом эттирди.

…Чирчиқ шаҳар бош имом-хатиби Обиджон домла Мирҳамидов ва “Амир ўғли Ҳасанбой имом-хатиби Мусахон Бобоев иштирокида Рўзибой Турдиев ва Лола Аҳмедова шаҳодат калимасини келтиришиб, Исломни қабул қилди.

Аллоҳ хоҳлаган бандасини ҳидоят қилиши Қуръони каримда баён этилган: «У ўзи хоҳлаган кишиларни тўғри йўлга бошлайди» (Бақара сураси, 142-оят).

Тадбир ниҳоясида “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан имконияти чекланган фуқаролар учун дастурхон ёзилиб, ош тарқатилди.

Шундан тадбир Олмалиқ шаҳарда ҳам бўлиб ўтди.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]