Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Икки ҳарами шариф ҳудудига бепул Wi-Fi интернет тармоғи ўрнатилади

Икки ҳарами шариф ҳудудига бепул Wi-Fi интернет тармоғи ўрнатилади

Масжидул ҳаром ва масжидун-набавий ишлари бўйича умумий риёсат хабарига кўра, Маккаи Мукаррама ва Мадинаи мунавварадаги икки ҳарами шариф ҳудудида зиёртачилар учун енгиллик яратиш мақсадида Wi-Fi интернет тармоғи ишга туширилади. Лекин бу тармоқ орқали зиёратчилар WhatsApp, Snapchat ва Twitter каби ижтимои тармоқ дастурларига кира олмайдилар.

Икки ҳарам ҳудудида Wi-Fi интернет тармоғини ўрнатишдан асосий мақсад, зиёратчиларга ҳаж ва умра мавсумида керакли пайтда ҳаж ва умрага алоқадор аркон ва ҳукмларни етказиб туришдир. Ушбу хизмат тури барча зиёратчиларнинг ўз тилида хизмат қилади ва ибодат асносида дуч келинадиган жуда кўп қийинчиликларни олдини олади. Шунингдек, Wi-Fi интернет тармоғи зиёратчиларга қайси тарафдан масжидга киришнинг энг яқин йўли, ундан чиқиш, таҳоратхона ва ўзи хоҳлаган жойга адашмай боришда жуда катта қўл келади. Ушбу тармоқ орқали масжиднинг ҳар бир бурчаги ҳақида маълумотларга эга бўлиш мумкин.