Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Фиқҳ ва фатволар / Иймон китоби 2 («Ҳанафийлик далиллари» китоби)

Иймон китоби 2 («Ҳанафийлик далиллари» китоби)

 4 – ИЙМОН ШУЪБАЛАРИ БОБИ

 

  1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Иймон етмиш ёки олтмиш нечта шуъбадан иборатдир. Унинг афзали “Ла илаҳа иллаллоҳ” қавлидир. Энг кичиги эса йўлдан азият бергувчи нарсани олиб ташлаш. Ҳаё – иймоннинг бир бўлагидир”, деб айтдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривояти[1].

 

5 – ИЙМОН ИШЛАРИНИНГ ҚАЙСИ БИРИ АФЗАЛДИР?

 

  1. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон – мусулмонлар унинг тили ва қўлидан саломат бўлган кимсадир”, дедилар. Бухорий ривояти[2].

 

6 – РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИ ЯХШИ КЎРИШ ИЙМОНДАНДИР

 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Нафсим қўлида бўлган Зотга қасамки сизлардан бирор киши мен унга отаси ва боласидан кўра суюклироқ бўлмагунимча мўмин бўла олмайди (Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда:“ҳатто, отаси, боласи ва одамларнинг барчасидан суюклироқ бўлмагунимча”, дея келтирилган). Имом Бухорий ривояти[3].

[1]  Имом Бухорий саҳиҳи Иймон китоби (8), Муслим саҳиҳи Иймон китоби (51), лафз уники, Насоий сунани, (4919), Абу Довуд сунани Суннатлар китоби (4056).

[2]  Имом Бухорий саҳиҳида Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан Риқоқ китобида (6003) да  ва Абу Мусо розияллоҳу анҳудан Иймон китоби (10) да “Исломни қайсиси афзал? Айтдилар: “Мусулмонлар унинг қўлидан…” лафзи билан ривоят қилган.  Муслим саҳиҳи Иймон китоби (58) да, Термизий  Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан Иймон китоби (2551) да, Насоий шу каби лафзлар билан Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан Иймон китоби (4910) да ривоят қилган.

[3]  Имом Бухорий саҳиҳи Иймон китоби (13 ва 14) да, Муслим саҳиҳи Иймон китоби (63) да,  Насоий сунани Иймон китоби  (4927 ва 4929) да, Ибн Можа сунани муқаддамаси (66) да ривоят қилган.

Суннатуллоҳ АБДУЛБОСИТ таржимаси