Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Ифторлик – диний бағрикенглик рамзи сифатида

Ифторлик – диний бағрикенглик рамзи сифатида

Мусулмонлар муборак Рамазон ойида яқинларини, дўсту – биродарларини ифторликка чақириб меҳмон қилиши одат тусига айланган.

Бу сафар американинг Сент-Луисида яшовчи мусулмонларнинг ўзлари ноодатий таклиф олишди – Рамазон кунларининг биридаги ифторни улар синагогда (яҳудийларнинг ибодатхонаси) ўтказишади, дея хабар беради CBS Localга таянган ҳолда IslamNews.

Яҳудийлар жамоат маркази маҳаллий мусулмонларни дўстлик ва ҳурмат белгиси сифатида ифторликка таклиф қилди. Тадбирда 100 га яқин меҳмоннинг иштирок этиши кутилмоқда.

“Анча йиллардан бери биз билан мусулмонлар жамияти ўртасида ҳақиқатда дўстона муносабатлар ўрнатилган”, – дея изоҳ беради бу тадбир ҳақида гапирар экан, яҳудий ташкилоти вакиласи Элисса Бэмфорд.

Элиссанинг сўзларига кўра, бундай муносабатлар ўзаро қаршиликли – февраль ойида мусулмонлар ўзларининг дўстликларини исботлашди. Яҳудийларнинг қабристони вандализм (маданий ёдгорликларни ваҳшийларча вайрон, оёқ ости қилиш) ҳужумларига учраганда, мусулмонлар биринчилардан бўлиб ёрдам қўлини чўзишди.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]