Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Ибн Синонинг “Тиб қонунлари” асарининг ирланд тилидаги қўлёзмаси топилди

Ибн Синонинг “Тиб қонунлари” асарининг ирланд тилидаги қўлёзмаси топилди

Ибн Синонинг “Тиб қонунлари” китобининг ирланд тилига таржима қилинган бир қисми топилди, дея хабар беради listelist.com.

Корнуолл оиласи Буюк Британиянинг пойтахтида деярли 500 йилдан бери яшаб келади. Айнан мана шу ердан тарих бошланади. Бу оила бир қанча тарихий қўлёзмаларга эга. Яқиндагина 1530-йилларга оид бўлган пергаментга битилган ирланд тилидаги қўлёзма оиланинг эътиборини жалб қилди. Топилма нима эканлигини аниқлаш мақсадида мутахассисларга мурожаат қилишди.

Оила Дублин институти профессори Патрик О’Махануга қўлёзмани кўрсатишганда, у пергаментга ёзилган битиклар буюк бобокалонимиз Абу Али ибн Синога тааллуқли эканлигини аниқлаб берди.

Профессор бу топилмадан жуда ҳам хайратга тушганлигини таъкидлаб: “Бу ҳаётимнинг безаги бўлган паллалардан бири деб ҳисоблайман. Дарҳақиқат, бу жуда ҳам ҳаяжонли онлардир”.

Кейинги тадқиқот натижалари ирланд тилидаги таржима XV асрга оид эканлигини, унда “Тиб қонунлари”нинг бир қисми битилганлиги аниқланди. Унда бош, бурун ва орқанинг физиологияси ҳақида маълумот акс этган.

Абу Али ибн Сино Европада Авиценна номи билан машҳур бўлиб, ўрта асрларда унинг асарлари тиббиёт бўйича ўқув қўлланмаси бўлиб хизмат қилган.

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan