Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Қиблани аниқлай олмаяпсизми? Энди йўли осон

Қиблани аниқлай олмаяпсизми? Энди йўли осон

Беш маҳал намоз ўқиладиган тараф – Қиблани аниқлаш энди жуда ҳам осонлашди. Мобил телефонлар учун Androidда Googleнинг Qibla Finder иловаси пайдо бўлди. У Қиблани топишни сезиларли даражада енгиллаштиради, дея хабар беради Mashableга таянган ҳолда IslamNews.

Иловани юклаш ва ишга туширишнинг ўзи телефоннинг ҳозирги жойини аниқлашга кифоя қилади. Телефонни қўлда ушлаб йўналишни топувчи мобил кўрсаткичда Каъба белгиси чиққанга қадар ўз атрофида айланилади. Марҳамат, Қибла топилди, шу тарафга қараб намозингизни адо этишингиз мумкин.