Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Фото / Хушхабар! Зангиота тумани “Имоми Аъзам” жоме масжидининг янги биносини қуриш ишлари бошлаб юборилди

Хушхабар! Зангиота тумани “Имоми Аъзам” жоме масжидининг янги биносини қуриш ишлари бошлаб юборилди

Бугун яна бир савобли ишга қўл урилди. Тошкент вилояти Зангиота туманидаги “Имоми Аъзам” жоме масжидининг янги биносини қуриш ишлари бошлаб юборилди. Шу муносабат билан масжид ҳудудида биринчи ғишт қўйиш тадбири бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим домла Иномов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайрулла Турматов, туманда фаолият ориб бораётган имом – хатиблар, шунингдек кекса отахонлар, масжид жамоаси иштирок этишди ва масжид биносининг дастлабки ғиштларини қўйиб беришди. Улар ушбу бошланган эзгу ишнинг хайрли якун топишини сўраб, қурилиш ишлари муваффаққиятли бўлишини тилаб дуолар қилдилар.

Тадбирда иштирок этганлар ва масжид аҳли бўлмиш намозхонларнинг яратилаётган шароитлар, замонавий талабларга жавоб берувчи қурилаётган масжидлар сабаб, диллари қувончга, юзлари табассумга тўла.