Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган (барча яхши ва ёмон) амалларингиздан хабардордир.

Бош саҳифа / Фото / Хушхабар! ЯНА БИР ХАЙРЛИ ИШГА ФОТИҲА БЕРИЛДИ

Хушхабар! ЯНА БИР ХАЙРЛИ ИШГА ФОТИҲА БЕРИЛДИ

Мана бугун ҳам юртимизда амалга оширилаётган қатор ислоҳотлар қаторида диний жабҳада яна бир хайрли ишга фотиҳа берилди. Тошкент вилояти, Зангиота тумани, “Эшонгузар” жоме масжидида 700-800 киши учун мўлжалланган қўшимча хонақо, шунингдек, айвон, таҳоратхона ва хизмат хоналари қурилиши учун биринчи ғишт қўйиш тадбири бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон АЛИМОВ ҳазратлари иштирок этдилар.

Тадбир одатий анъанага кўра Қуръон тиловати билан бошланди. Муфтий ҳазратлари пойдевор устига илк ғиштни табаррукона жойлар эканлар, ушбу бинонинг эртаси, бу йўлда меҳнат қилаётган ихлосли халқимиз ҳақларига хайрли тилакларни, шунингдек, бу масжидга асос солганлар, бу даргоҳда ибодат қилиб кетганлар хотирасига марҳаматли Аллоҳ таолонинг раҳматларини сўраб дуо қилдилар. Шундан сўнг савобли ишга хиссаси қўшилишидан умид қилган барча иштирокчилар пойдеворга бирин-кетиш ғишт тера бошладилар.

Эслатиб ўтамиз, бундан бироз аввал ушбу тумандаги “Имоми Аъзам” жоме масжидида ҳам шу каби тадбир бўлиб ўтган эди. Бу мисол ислоҳотлар вилоятимизнинг талайгина жоме масжидларида давом этмоқда.

Аминмизки, буларнинг барчаси бир томондан Она заминимизнинг тинч ва осудагили, шунингдек, юртимизда олиб борилаётган сиёсатнинг oдилона эканлигининг тасдиғи бўлса, яна бир томондан халқимизнинг ватанпарварлик, саховатпешалик мисол фазилатлари юксак ва беназир эканлигидан даракдир.