Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Хушхабар: “ДАРВЕШ БУВА” МАСЖИДИ ҚАЙТА ЧИРОЙ ОЧДИ

Хушхабар: “ДАРВЕШ БУВА” МАСЖИДИ ҚАЙТА ЧИРОЙ ОЧДИ

Юртимизнинг барча ҳудудларида Мустақиллик байрами шукуҳи давом этаётган айни кунларда Қибрай туманидаги “Дарвеш бува” масжидининг бир қисми қайта қурилиб, истиқлолимизнинг 30 йиллик тўйи муносабати билан фойдаланишга топширилди.

Тадбирда Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Миродил домла Миржалилов иштирок этди.

Қайта қурилган янги жоменинг бир қисмида айни пайтда минг киши эмин-эркин ибодат қилиши мумкин.
Янги таҳоратхона ҳам гўзал жомега мас равишда фойдаланишга топширилди.

Масжиднинг қолган қисми, яъни бенг минг намозхонга мўлжалланган хонақоҳи тез орада ишга туширилади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили 3 сентябрь куни ушбу масжидни қайта қуриш ишлари бошланган эди.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]