Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Хушхабар. Чегараолди ҳудудидаги “Мулла Маматқул” жоме масжиди кўркам кўринишга эга бўлди

Хушхабар. Чегараолди ҳудудидаги “Мулла Маматқул” жоме масжиди кўркам кўринишга эга бўлди

Мамлакатимизда диний соҳада амалга оширилаётган ислоҳатлар, намозхонлар учун яратилаётган шарт-шароитлар таҳсинга сазовор, десак муболаға қилмаган бўламиз.

Сўзимизнинг исботи ўлароқ Тошкент вилоятининг чекка, чегараолди ҳудудида жойлашган Бекобод тумани Деҳқонобод маҳалласидаги “Мулла Маматқул” жоме масжиди тубдан қайта таъмирланди, таҳоратхона замонавий тарзда, барча қулайликлари билан қайта қурилди. Масжидни бир йил олдин кўрган инсон, ҳозирги ҳолатини кўриб, танимаслиги тайин ва бу, албатта, қувончли ҳодисадир.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, “Мулла Маматқул” жоме масжиди 1995 йилда маҳаллай аҳоли томонидан ҳашар йўли билан қурилган. Жорий йилда масжид имом-хатиби бошчилигидаги масжид қавми, маҳаллий аҳоли ҳомийларни жалб қилган ҳолда, саховатпеша инсонларнинг кўмаги ёрдамида масжид кириш қисми, хонақоҳ, хизмат хоналари, таҳоратхонани замон талабига мос ҳолатга келтиришга эришдилар.

Намозхонлар учун қулайликларни ташкил этиш, мўмин-мусулмонларнинг ибодат қилишлари учун шарт-шароитларни яратиш бўйича жонкуярлик кўрсатаётган соҳиби эҳсонлардан Аллоҳ таоло рози бўлсин!

[carousel-horizontal-posts-content-slider]