Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Хуэй-мусулмонлари: “Биз мисли кўрилмаган эътиқод инқирозига дуч келмоқдамиз”

Хуэй-мусулмонлари: “Биз мисли кўрилмаган эътиқод инқирозига дуч келмоқдамиз”

Узоқ вақт мобайнида Хитой Коммунистик партиясига садоқати сабабли “Яхши мусулмонлар” дея эътироф этиб келинган хуэй элати вакиллари ўзларининг устунлик мақомини қўлдан бой бермоқда, улар ҳам эътиқодлари сабаб таъқибга учрашмоқда, дея ёзади Ли Гуанг.

Комунистик ҳукумат икки йирик мусулмонлар жамоасига доим турлича муносабатда бўлган. Асосан Шинжон вилоятида истиқомат қилувчи уйғурлар айирмачи ва терроризмга мойиллиги бўлган “ёмон мусулмонлар” деб кўрсатилган. Бутун мамлакат бўйлаб ёйилган, лекин аксар шимолий-ғарбий ҳудудда яшовчи хуэйлар эса расмий тизимга сингишиб кетган “яхши мусулмонлар” деб тан олинган. Шу сабабли хуэй-мусулмонлари уйғурларга нисбатан қилинаётган таъқиблардан озод эди.

Лекин охирги вақтда вазият ўзгарди, ХКП умуман Исломга бўган назоратини кучайтирди. Шинжондан ташқаридаги барча мусулмонларни 5 йил давомида “хитойлаштириш” юзасидан қонунчиликка киритилган сўнгги ўзгартиришлардан кейин хуэй-мусулмонлари ҳам таъқиб қилина бошлади.

Биргина марказий Хэнан вилоятининг Цзяоцзо шаҳрида жойлашган қишлоқлардан бирида 40 нафар мусулмон ҳибсга олинган. Бу ҳолат мусулмонларнинг безовталигига сабаб бўлди. Қишлоқдошларининг айтишича, ҳибсга олинганларнинг кўпчилиги арзимаган нарсалар учун судланди. Баъзилари 10 йил олдин юз берган муштлашувлари, баъзилари аралашмаган можаролари, жабрланувчи кечириб юборган ва бу ҳақда ёзиб берган ҳолатлар, Рамазонда бошқаларга “ҳалақит берганлик” учун ва ҳоказо.

Шанси шимолий вилоятида истиқомат қилувчи мусулмоннинг сўзига кўра, Рамазоннинг илк кечасида масжидга боришмоқчи эканликларидан хабар топган Дин ишлари бўйича бюро амалдорлари “Масжидларда ибодат қилиш бошқаларни безовта қилади” деб, масжидга боришга тақиқ қўйишган.

Ҳукуматнинг босимига нисбатан: “Биз мисли кўрилмаган эътиқод инқирозига дуч келмоқдамиз”, – дейишмоқда мусулмонлар.