Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Who is Hu (Ху ўзи ким)? Исломофоб қўлга олинди

Who is Hu (Ху ўзи ким)? Исломофоб қўлга олинди

АҚШнинг Бруклин штатидаги масжидларни ҳақорат қилиб, уларга зарар етказган, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар қидирувида бўлган шахс қўлга олинди.

Мана шу ойнинг бошларида Бруклиндаги Байт ал-Мақдис масжиди исломофоб безори томонидан ҳужумга учраган эди. Кузатув камералари бино ичига кириб, 4 ойна ва кузатув камерасини болға билан уриб синдирган кимсани қайд қилганди. Бу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, ҳуқуқбузарга нисбатан қидирув эълон қилинганди. Иш юзасидан қўлга олинган шахс 37 яшар Мо Ху бўлиб чиқди, уни ўз қариндошларидан бири қидирув эълон қилинган газета ва телевизордан кўриб таниди ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга бу ҳақда хабар берди, New York Daily Newsга таянган ҳолда хабар беради IslamNews.

Кейинчалик аниқланишича, бу кимса фақат биттагина масжидга нисбатан эмас, балки шаҳардаги бошқа иккита масжидга ҳам ҳурматсизлик ҳаракатларини амалга оширган. Жиноятчига нисбатан оғирлаштирувчи ҳолатларда – диний аломат бўйича – безорилик қилиш юзасидан айблов эълон қилинди. Маълумки, АҚШда бу модда бўйича қатъий жазо чоралари қўлланилади.