Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Хижоб ҳақида ижтимоий реклама

Хижоб ҳақида ижтимоий реклама

 

АҚШнинг Иллинойс штатидаги ислом ташкилотларидан бири хижоб ҳақидаги ижтимоий рекламани йўлга қўйди.

Йирик реклама эълони икки штат оралиғидаги автомагистралда ва йўлларнинг бирига ўрнатилди. Шу орқали маҳаллий аҳолига мусулмонларнинг маданияти ҳақида бошланғич маълумот етказиш ният қилинган. Қизиққан ҳар бир киши рекламада кўрсатилган телефон рақамларига қўнғироқ қилиб, малакали мутахассислардан Ислом ҳақидаги саволларига жавоб олиши мумкин.