Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Хитойда мусулмонлар юзидан таниб олинади

Хитойда мусулмонлар юзидан таниб олинади

Шинжонда мусулмонларни таҳқирлаш давом этмоқда. Хитойда юзларни таниб оладиган тизим намойиш қилинди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчиларнинг айтишича, бу тизимдан мусулмонларни қидириш учун ҳам фойдаланилади.

Ушбу тизим видеокузатув камералари остига ўрнатилади, улар юзларни сканер қилиш орқали маълумотлар базасидан кишини аниқлай олади. Ихтирочиларнинг таъкидлашича, бундай тизимдан қочиб қутулишнинг имкони йўқ. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотларнинг маълумотига кўра, Шинжонда бундай тизимдан тарбия лагерларига жўнатиш учун мусулмонларни аниқлашда фойдалана бошланган.

Халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотларнинг маълумотларида миллионга яқин мусулмонлар ҳеч қандай айбсиз ана шундай лагерларда сақлаб келинаётганлиги таъкидланади.

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan