Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Хитойда мусулмонлар “қайта тарбиялаш” лагерларига жўнатилмоқда

Хитойда мусулмонлар “қайта тарбиялаш” лагерларига жўнатилмоқда

Хитой ҳукумати мусулмонларни таъқиб этишда давом этмоқда. Хитойнинг Шинжон – Уйғур автоном туманида истиқомат қилувчи минглаб мусулмонлар “сиёсий қайта тарбиялаш” лагерларига жўнатилди. Бу ҳақда CNN хабар беради.

Фаолнинг сўзларига кўра, бундай лагерлардаги мусулмонларнинг сони аниқ эмас, лекин маҳаллий аҳолининг айтишича, деярли ҳар бир хонадондан эркакларни олиб кетишган. Radio Free Asiaнинг маълумот беришича, бу кўрсаткич 120 минг кишига етади. Таъкидлаш жоизки, қайта тарбиялаш лагерлари Хитойда Маданий революция вақтида пайдо бўлганди. У ерга “ноодатий фикрловчилар” юбориларди ва оғир меҳнат билан шуғулланишга мажбур қилинарди, ҳаттоки исканжа, қийноқлар қўлланиларди. Кейинроқ ҳукумат лагерларнинг ёпилганлигини эълон қилганди.

CNNнинг ёзишича, замонавий “қайта тарбиялаш лагерлари”да зўрлик ишлатилмайди, лекин инсонларнинг “мияларини тозалаш” билан шуғулланилади.