Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ХИТОЙДА ИСЛАМОФОБИЯ ТАҚИҚЛАНДИ

ХИТОЙДА ИСЛАМОФОБИЯ ТАҚИҚЛАНДИ

Хитойдаги мусулмонлар доимий камситилишларга дуч келадилар. Хитой ҳукумати кутилмаганда ўзининг одатий сиёсатига қарши қарор қабул қилди. Бу сафар ҳукумат исламофобияни, аниқроғи, уни интернет орқали тарғибот қилишни тақиқлади. Эндиликда исламофоб савол билан интернетга қидирув берган фойдаланувчи ҳеч нарса топа олмайди. Гап, хусусан, хитой тилидаги “яшил дин” ва “тинчлик дини” атамалари  ҳақида бормоқда. Маълумки, Хитойда бу атамалардан исломни ҳақоратлаш мақсадида фойдаланиб келинган.

Эслатиб ўтамиз, охирги ойларда Хитой ҳукумати томонидан бир нечта исламофоб қонунлар қабул қилинган эди: баъзи мусулмон исмларини қўйиш ва жамоат жойларида намоз ўқишни тақиқлаш ва ҳоказо.