Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Хитойда “арабий” дарёнинг номи ўзгартирилди

Хитойда “арабий” дарёнинг номи ўзгартирилди

Хитойлик коммунистлар Исломнинг Хитойга таъсирига қарши курашишда давом этмоқда. Навбат дарё номларига ҳам етиб келди. Ҳукумат “жудаям арабий” эшитиладиган дарёнинг номини ўзгартирди.

Илгари «Aiyi» сифатида машҳур бўлгандарё эндиликда «Diannong» деб аталадиган бўлди. Бу ҳақда Нинся автоном ҳукумати қарор қабул қилди. Эслатиб ўтамиз, у ерда йирик мусулмонлар жамоаси истиқомат қилади.

2013 йилда Нинся ҳукумати жамоат жойларига хорижий арбобларнинг номини қўйишни тақиқловчи ҳужжат қабул қилган эди. Уларнинг фикрига кўра «Aiyi» номи “Оиша” араб исмига жуда ўхшайди. Оиша уммул муслимийн, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаларининг исмидир.

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan