Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Хитой лагерларидаги уйғур мусулмонларнинг “роҳат-фароғат”даги ҳаёти тасвирланган кадрлар ижтимоий тармоқларда эътирозларга сабаб бўлди

Хитой лагерларидаги уйғур мусулмонларнинг “роҳат-фароғат”даги ҳаёти тасвирланган кадрлар ижтимоий тармоқларда эътирозларга сабаб бўлди

Хитой давлат ОАВ “сиёсий қайта тарбиялаш лагерлари”нинг атрофидаги шов-шувли салбий фикрларни ўзгартириш, уларнинг обрўсини ошириш бўйича пиар-кампания уюштирди. Маълумки, у ерда миллионлаб уйғур мусулмонлар сақланмоқда. Хитойнинг расмий ОАВнинг босмаларида, хусусан, лагер тарбияланувчиларининг болалари яшайдиган муассасалар тасвирланган. Суратларда болаларнинг шодон ҳаёти, ўқиш жараёнлари акс эттирилган, хабар беради Quartzга таянган ҳолда IslamNews.

Ижтимоий тармоқларда тирик ота-оналари бўлган ҳолда етимга айлантирилган болаларнинг бахтиёр ҳаёти тасвирланган ясама кадрлар жуда кўплаб эътирозларга сабаб бўлди.

Бундан ташқари, “таълим марказлари”нинг ҳам суратлари пайдо бўлди. Бу лагердаги ғоявий қайта тарбиялашдан ташқари “меҳнаттерапия” ўтказиладиган жойдир. Бу кадрларда уйғурларнинг нон чиқарувчи ва қандолатчилик цехларида меҳнат қилаётганлари тасвирланган. Шинжондаги ушбу “меҳнаттерапия”си жараёнлари тасвирланган суратларга Германиядаги Европа маданият ва илоҳиёт мактаби тадқиқотчиси Адриан Зенц ўз муносабатини билдирди. У уйғурларга намойишкорона нон пиширишни ўргатишаётгани, ваҳоланки, бу халқ шундоқ ҳам нон пиширишни жуда яхши билишига эътиборини қаратди. “Шу орқали уйғурларни қолоқ халққа чиқариб, уларнинг яшаш тарзи жамият учун хавфли эканлигини кўрсатишмоқчи”.

Бундан ташқари, давлат ОАВ мана шундай марказларда яшаётганларнинг интервьюларини келтиришади, унда улар коммунистик партия уларни “экстремизмдан қутқаргани” ва “ҳаётларини ёрқин қилгани” эътироф этилади.