Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / ХХI – АСР ФИТНАСИ

ХХI – АСР ФИТНАСИ

Дарҳақиқат, тинчлик уруш ва низоларга барҳам бериш орқалигина таъминланади. Ўзбекистоннниг ҳар бир фарзанди тинчлик учун жон куйдириб, тинчликни қадрига етиб, тинчлик улуғ неъматлигини унутмаслиги лозим бўлади. Афсуски, турли қарама-қаршилик ва зиддиятларни келтириб чиқариш йўли билан ўз мақсадларига эришишни кўзлайдиган кучлар бор экан, сунъий равишда низоли вазиятларни вужудга келтиришга ҳаракатлар ҳам тўхтамайди. Ҳозирги асримизда ҳам тинчлик неъмати кўплаб мамлакатлар учун ҳамон орзу бўлиб келмоқда. Тинчликга зор, нонга, бошпанага муҳтож мамлакатларни кўриб туриб, ушбу юртимизда ҳукм сураётган тинчлик неъматини қадрига етмасак, охиратда яратганнинг ҳузурида жавоб беришимиз бор ҳақиқат.

Дунёнинг турли чеккаларида оммавий тартиббузарликларни ташкиллаштириб, ҳар йили минглаб бегуноҳ кишиларнинг ёстиғини қуритаётганлар ҳам асосан динни ниқоб қилиб олган кучлар экани, улар экстремистик оқим ва террористик гуруҳлардан фойдаланаётгани ҳеч кимга сир эмас.

Бундай ҳолат, айниқса, ҳозирги кунда XXI аср фитнасига айланган «Ироқ ва Шом ислом давлати» номли жангари гуруҳ мисолида ўз аксини топмоқда. Яқин Шарқдаги бир неча террорчи гуруҳларни бирлаштирган ташкилот томонидан ҳозирги кунда бошқарув ўрнатилган ҳудудларда на исломий ва на инсоний тамойилларга тўғри келадиган қонунлар жорий қилинмоқда.

Минг афсуски, дин ниқоби остида улар дунёга фақат ёмонлик, вайронкорлик ва мотам келтирмоқдалар. Бугун бундай оқимлар, асосан, хорижда таҳсил олаётган ёки ишлаётган ватандошларимиз орасига кириб, мавжуд муаммоларини бўрттириб кўрсатган ҳолда, барча балоларнинг ечими уларнинг қўлида эканини даъво қилишмоқда. Аслида эса, улар кирган ҳудудлар уруш ва қонга кўмилиб ётганига гувоҳ бўлмоқдамиз.

Бутун дунё мусулмон уламолари бундай жангари гуруҳларнинг фаолиятини танқид қилиб, улар томонидан эълон қилинган ғоялар ислом таълимотига умуман зид эканини таъкидламоқдалар.

Ҳурматли ватандошлар! Биз, айниқса, ёшларимизии бундайларнинг таъсиридан ҳимоя қилишимиз зарур. Ҳурматли юртбошимизнинг «Ўз болангни ўзинг асра!» деган шиори остида фарзандларимизни асраб-авайлаб, уларни эҳтиёт қилишимиз зарур. Тинчлик ва хотиржамлик улуғ неъмат. Тинчлигимизни Аллоҳ бардавом қилсин.

Тошкент вилояти Янгийўл тумани
«Усмон   Зуннурайн» жоме масжиди
имом-хатиби Қ.ҚАМБАРОВ