Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Тошкент вилояти диний ходимлари томонидан хатми Қуръонлар, қурбонликлар ва эҳсонлар қилинди

Тошкент вилояти диний ходимлари томонидан хатми Қуръонлар, қурбонликлар ва эҳсонлар қилинди

Бугунги кунда дунёни ташвишга солиб тураётган коронавирус юртимизни ҳам четлаб ўтмади. Афсуски, айрим юртдошларимиз ушбу юқумли касалликка чалиниб қолмоқдалар. Қолганларни эҳтиёт қилиш мақсадида республикамизда бир қатор чора-тадбилар олиб борилмоқда ва юртимиз ҳудудлари айни пайтда карантинга олинди. Халқимиз карантин қоидаларига риоя қилиб, сабр матонат билан туришса, иншаАллоҳ бу касалликни тез кунларда енгиб ўтамиз.

Мана шундай иллатларни бошимиздан кўтариш мақсадида Тошкент вилояти имом хатиблари ҳамда ҳокимликлар билан ҳамкорликда вилоятлардаги атоқли зиёратгоҳларда хайр эҳсон ишлари амалга ошириб келинмоқда. Бугунги кунда Тошкент вилоятида фаолият юритаётган имомлар, ноиблар ва қорилар томонидан жорий йилнинг 30 март куни 310 нафар кам таъминланган оилаларга 43950000 сўм миқдорда озиқ-овқат маҳсулотлари ва зиёратгоҳларда 14 та қўй қурбонлик учун сўйилиб, 261 хонадонга гўштлар тарқатилди, шунингдек қорилар томонидан 37 та хатми Қуръонлар ўқилиб, хайрли дуолар қилинди. Бу каби хайрли ишлар давом этмоқда.