Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ХАЛАБДА ОХИРГИ БИР НЕЧА ЙИЛ ИЧИДА БИРИНЧИ МАРТА ТЕЗ ЁРДАМ ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ

ХАЛАБДА ОХИРГИ БИР НЕЧА ЙИЛ ИЧИДА БИРИНЧИ МАРТА ТЕЗ ЁРДАМ ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ

ИШИД жангариларидан озод этилган Суриянинг Халаб шаҳрида охирги бир неча йил ичида биринчи марта тез ёрдам фаолияти йўлга қўйилди. Al-Masdar Сурия матбуот агентлигининг хабар беришича, уруш туфайли вайрон бўлган шаҳарда ҳозирги кунда 9 нафар тез ёрдам машинаси хизмат кўрсатмоқда. “Тез ёрдам автомобиллари барча керакли мосламалар ва дори – дармон воситалари билан таъминланган. Тез ёрдам хизматида ҳозирда штат бўйича 40 нафар шифокор ва ҳамширалар ишламоқда”, – дея таъкидланди маҳаллий соғлиқни сақлаш бошқармасида.