Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Халқ дардига дармон бўлиш олий саодат

Халқ дардига дармон бўлиш олий саодат

Жорий “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да олиб борилаётган кенг кўламдаги эзгу саъй-ҳаракатларнинг моҳияти ҳар бир хонадон аҳлини рози этиш, уларнинг дардига қулоқ солиш ҳамда оғирини енгил қилиш каби икки дунё саодатига эриштирувчи фазли улуғ тамойилга асослангандир. Бу каби хайрли ишларда дин ходимларининг ўрни ва хизматлари муҳим саналади.

Жорий йилнинг 15 апрел куни Тошкент вилояти Чиноз тумани “Қози маҳалла” масжиди ходимлари Б.Набиев ва Ж.Аъзамхўжаевлар бошчилигида маҳалла идораси вакиллари билан Чиноз тумани “Сарбозор” МФЙда яшовчи кам таъминланган ва ҳозирда бемор бўлган Турсунхўжаев Сардорхўжадан хабар олиш мақсадида ташриф буюрдилар. Хонадоннинг турмуш тарзи билан яқиндан танишиб, масжид томонидан бир миллион сўм моддий ёрдам кўрсатилди ва дардига шифо сўраб дуолар қилинди. Хонадон аҳли бундан жуда хурсанд эканликларини изҳор қилиб, мамнуният билан кузатдилар.

Тошкент вилояти ахборот хизмати