Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Халқаро ИСЛОМОФОБИЯга қарши кураш куни

Халқаро ИСЛОМОФОБИЯга қарши кураш куни

Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти (ISESCO) Янги Зеландиянинг икки масжидида содир этилган мудҳиш хунрезликлардан сўнг 15 мартни “Халқаро ИСЛОМОФОБИЯга қарши кураш куни” деб эълон қилиш таклифини илгари сурди.

ISESCO президенти Абдулазиз бин Усмон ўзининг ёзма мурожаатида бутун дунё бўйлаб мусулмонларга нисбатан экстремизмнинг ўсгани  ва адоватнинг кучайганлигини айтади.

Бу ислом оламидан ташқаридаги мамлакатларда яшаётган мусулмон фуқароларнинг хавфсизлиги ва ҳуқуқларида салбий намоён бўлаётганлигини таъкидлар экан, Абдулазиз бин Усмон ҳукумат, минтақавий ва халқаро ташкилотларни бутун дунёдаги хавфсизликка таҳдид солаётган бу хатарли ҳолат билан курашишда фаолроқ ҳаракат қилишга чақирди.

Шунингдек, у БМТга Янги Зеландиядаги икки масжид террор ҳужумининг объекти бўлган 15 март кунини “Халқаро исломофобияга қарши кураш куни” деб эълон қилиш таклифини билдирди.