Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Тошкент вилоят вакиллигида хайрли ишлар давом этмоқда

Тошкент вилоят вакиллигида хайрли ишлар давом этмоқда

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент вилоят вакиллигида вакил ўринбосари Нурали Мавланов бошчилигида ходимлар йиғилиши бўлиб ўтди.

Даставвал Қуръони Карим оятларидан тиловат қилиниб, сўнг Тошкент вилояти вакили (бош имом-хатиби) вазифасида қисқа йиллар давомида асрларга татигулик хизматларни амалга ошириб, бу синовли дунёни тарк этган марҳум Хайруллоҳ домла Турматов роҳимаҳуллоҳ ҳақларига Аллоҳ таолодан раҳмат ва яхшиликлар сўраб дуолар қилинди.

Шундан сўнг мўмин-мусулмонларни ибодат қилишлари учун муносиб шарт-шароитлар яратиш мақсадида марҳум Хайруллоҳ домла Турматов томонидан бошланиб, салкам поёнига етиб қолган жоме масжидларни қайта қуриш ишлари, шунингдек, тизимдаги масъул ходимларни илмий салоҳиятини янада юксалтириш, ОАВда долзарб мавзулардаги чиқишлар сони ва таъсирчанлигини ошириш каби шарафли вазифаларни муносиб давом эттириш чора тадбирлари белгилаб олинди.

Ўз навбатида ҳар бир ходимларга вазифалари юзасидан лозим тавсия ва йўналишлар берилиб, ҳар он ва ҳар лаҳза фаолиятлари давомида саломатликларига жиддий эътибор қаратишлари лозимлиги уқтирилди.

Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати