Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Хайрия ярмаркаси

Хайрия ярмаркаси

“Биз Қирғизистон кўнгиллиларимиз” ташаббускор гуруҳи “Ал-Бухорий” номидаги ўғил болалар учун мўлжалланган меҳрибонлик уйининг ўқув хоналарини таъмирлаш учун маблағ йиғиш мақсадида хайрия ярмаркасини ташкил этди. Ярмарка Манас университетининг Илоҳиёт факультети кираверишида ўтказилди.

Ёрдам беришни истаганларга кўнгиллиларнинг ўзлари томонидан тайёрланган ширинликларни харид қилиш таклиф этилди. Ташкилотчиларнинг мурожаатномасида қуйидаги сўзлар бор эди: “Биродарлар, Жума намозидан кейин ярмаркамизга ташриф буюринг. Мана шундай муқаддас кунда Сизда ширин таомланиш ва садақа қилиш имкони бор! Таомлар хилма-хил ва мазали бўлишига кафолат берамиз! Барчангизни хайрия ярмаркасида кутиб қоламиз! Эзгулик улашиш – жуда осон! ”