Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / ГЎЗАЛ РИЗҚ

ГЎЗАЛ РИЗҚ

«Ризқларнинг гўзали молу дунё эмас, балки – руҳ хотиржамлиги, ақл нури, баданнинг соғлиги, қалб самимийлиги, фикрнинг саломатлиги, она чақириғи, отанинг илтифоти, ака-уканинг борлиги, бола кулгиси, дўстнинг аҳамияти, Аллоҳ йўлида муҳаббат қилувчи дўстнинг даъватидир. Аллоҳ мана шундай ризқ билан неъматлантирсин!»

Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий

Афсуски, ризқ деганда кўпчилик фақатгина озиқ- овқат, кунлик егулик, молу дунё деган нарсаларни тушунади.

Кунлик егулиги бўлсада, ортиқча ҳою-ҳаваслари амалга ошмагани учун ўзини камситилгандек ҳис қилади. Аммо Яратган берган гўзал ризқларини унутади…

Қанчадан қанча молу дунё соҳиблари борки, руҳ хотиржамлиги – ҳаловати йўқ.

Мол-дунёси билан дунёни бошқаришга ҳаракат қилаётган, бироқ ақл йўналтириши керак бўлган иймон неъматидан бегона, фикрлари бузғунчилик, қалбида бошқаларга нисбатан нафрат, ота – она меҳридан ҳам, хизматидан ҳам бебаҳра, жажжи фарзандлар кулгисини, қаердадир унга интиқ бўлган яқин қардошини ёки муниса опа-синглисини ҳис қилолмаётган, дўстининг аҳамиятини сезмаётганлар қанча…

Дарҳақиқат, инсонни шукрга ундовчи неъматларнинг бири тафаккурдир.

Бизларга ризқларнинг гўзали ва тафаккур неъматини берган Роббимизга ҳамду-санолар бўлсин! Алҳамдулиллаҳ!

Ангрен шаҳар “Қорабоғ” жоме масжиди

имом-хатиби Бобохонов Яҳёхон